Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили айни шу кундан бошланиб, 28 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунига тўғри келмоқда.
Қайд этилишича, жорий ўқув йилининг 20 март (жума) ва 28 март (шанба) кунларидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!