Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, 1989 йилда туғилган маҳаллий фуқарога тегишли сумка холислар иштирокида текшириб кўрилганда, унинг ичида 5 бўлакдан иборат жами 4 кг 463 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган, унинг 1990 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган укаси ҳам процессуал тартибда ушланади.
Аниқланишича, ака-укалар Афғонистондан контрабанда қилинган ушбу наркотик моддани Фарғона вилоятида сотишни режалаштиришган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!