Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида қурилиш объектларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг офис менежери ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 1990 йилда туғилган фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.
Хусусан, улар ўзларига тегишли бўлмаган М.Улуғбек туманидаги 50 сотих ер майдонини тадбиркорга 4 млн АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан аванс сифатида 100 минг АҚШ доллари, шунингдек, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ушбу объектни нотурар тоифадан турар тоифага ўтказиб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй қуриши учун рухсатнома олиш, архитектура ва лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа тегишли ишларни бажариб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари сўраб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда икки “уддабурон” 200 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий шерикларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билдирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!