“Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди”, – дея хабар бермоқда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси.
Хабарда айтилишича, Яшнобод туманида жойлашган “К.И.” МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!