Тошкент шаҳрида ҳаракатланадиган автобуслар тезлиги соатига 50 километрдан ошмаслиги белгиланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг тасарруфидаги барча автобуслар, "Тошавтотаъмирхизмат" УК сервис хизмати ходимлари томонидан автобус ҳайдовчилари бошқарув вақтида тезликни оширмасликлари учун махсус дастур орқали тезликлари 50км соат билан чегараланмоқда.
Шунингдек, автобус ойналарига чекланган тезлик 50 км/соат эканини билдирувчи белгилар ёпиштирилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда шаҳарлар ҳудудида рухсат этилган максимал тезлик 60 км/соат ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!