$
11915.64 UZS
28.92
146.19 UZS
-0.18
13749.46 UZS
32.19
31° Кечаси 18°

Тошкентда “Автомобиль эҳтиёт қисмлари” бозоридаги жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

14:37 / 09.07.2025

Тошкент шаҳридаги криминоген вазиятни соғломлаштириш ҳамда жиноятчиликка барҳам бериш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Учтепа туманининг Фарҳод кўчасида жойлашган “Автомобиль эҳтиёт қисмлари” бозорида 12 нафар шахсдан ташкил топган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Жумладан, жиноий гуруҳ аъзолари мижознинг автотранспорт воситасига унинг рухсатисиз ва олдиндан келишмаган ҳолда турли жиҳозлар ўрнатиб, техник хизмат кўрсатишган. Шундан сўнг, ушбу хизмат бозор нархида 600 АҚШ доллари бўлишига қарамасдан, фуқародан 13300 АҚШ долларини товламачилик йўли билан ундиришган.

Улар ўз ҳаққини талаб қилган мижозга зўравонлар қўрқитиш йўли билан таҳдид қилишган.

Яна шунга ўхшаш ҳолатда эса жиноий гуруҳ аъзолари бошқа бир фуқаронинг автомашинасига унинг розилигисиз турли эҳтиёт қисмларни ўрнатиб, ундан 3 баробар қиммат нархда пул талаб қилишади. Аниқланишича, улар автомашина калитини фуқародан олиб қўйиб, тазйиқ ўтказиш орқали ундан 15 млн сўм ундиришган.

Бундан ташқари, қонунбузарлар яна 2 нафар фуқаронинг автомашинасини қўшимча эҳтиёт қисмлар билан жиҳозлаш учун улардан жами 70 млн сўм  миқдорида пул олиб, ваъда қилинган ишни бажаришмаган.

Таъкидлаш жоизки, жиноий гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги 1988-2002 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида туғилган бўлиб, уларнинг аксарияти муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 165 - (товламачилик) ва 168 - (фирибгарлик) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов доирасида гуруҳ аъзоларининг бошқа жиноий ҳаракатларига ва улардан жабр кўрган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 



														
														Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари серверларига киберҳужумлар аниқланди

Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари серверларига киберҳужумлар аниқланди

Киберхавфсизлик марказининг UZCERT хизмати Ўзбекистондаги барча давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни кибе…
14:56 / 09.08.2026

														
														Электромобиль олмоқчи бўлганларга автокредит фоизининг бир қисми давлатдан қоплаб берилиши мумкин

Электромобиль олмоқчи бўлганларга автокредит фоизининг бир қисми давлатдан қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль хариди учун олинган автокредит фоизининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш таклиф этилмоқда.
14:48 / 09.08.2026

														
														Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли товламачи қўлга олинди

Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли товламачи қўлга олинди

Фарғона вилоятида “Мансур Казанский” лақаби билан танилган шахс 100 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақт…
14:35 / 09.08.2026

														
														Тошкент аэропорти ташқарисида авиаҳалокат бўйича кенг кўламли ўқув машғулоти ўтказилди

Тошкент аэропорти ташқарисида авиаҳалокат бўйича кенг кўламли ўқув машғулоти ўтказилди

7 август куни Тошкент халқаро аэропорти ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида парвозлар хавфсизлигини таъ…
16:58 / 08.08.2026

														
														Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Ўзбекистонда ота-оналарга фарзандига отасининг исмини фамилия сифатида бериш имконияти яратилади. Тегишли қонун 8 август кун…
15:31 / 08.08.2026

														
														Таниқли актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

Таниқли актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

7 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, таниқли киноактёр, …
09:26 / 08.08.2026

														
														АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши санкцияларни маъқуллади

АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши санкцияларни маъқуллади

АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши кенг қамровли санкцияларни назарда тутувчи “Линдсей O. Graham Sanctioning Russia and Iran …
09:20 / 08.08.2026

														
														Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси, “Бунёдкор” U19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовн…
15:58 / 07.08.2026

														
														Қулай шаҳар муҳити — аниқ ечимлар орқали

Қулай шаҳар муҳити — аниқ ечимлар орқали

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жамоат хавфсизлиги
09:11 / 07.08.2026

														
														Бибисора Асаубаева Самарқанддаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади

Бибисора Асаубаева Самарқанддаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади

Қозоғистоннинг етакчи шахматчиларидан бири Бибисора Асаубаева 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида мамлакат аёллар терма жамоа…
15:16 / 06.08.2026

Бу ҳам қизиқ

АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши санкцияларни маъқуллади

АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши санкцияларни маъқуллади

АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши кенг қамровли санкцияларни назарда тутувчи “Линдсей O. Graham Sanctioning Russia and Iran …
09:20 / 08.08.2026
Қозоғистонда илк бор йўловчили учувчисиз ҳаво таксиси парвоз қилди

Қозоғистонда илк бор йўловчили учувчисиз ҳаво таксиси парвоз қилди

Қозоғистонда илк бор бортида йўловчи бўлган учувчисиз ҳаво таксиси синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Қозоғистон Трансп…
10:37 / 08.08.2026
Электромобиль олмоқчи бўлганларга автокредит фоизининг бир қисми давлатдан қоплаб берилиши мумкин

Электромобиль олмоқчи бўлганларга автокредит фоизининг бир қисми давлатдан қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль хариди учун олинган автокредит фоизининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш таклиф этилмоқда.
14:48 / 09.08.2026
Трамп: “АҚШга миллионлаб ноқонуний муҳожирлар киришининг олдини олдим”

Трамп: “АҚШга миллионлаб ноқонуний муҳожирлар киришининг олдини олдим”

АҚШ Президенти Доналд Трамп Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда мамлакатга ноқонуний муҳожирлар оқими тўхтатилганини маъл…
09:24 / 07.08.2026
Таниқли актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

Таниқли актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

7 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, таниқли киноактёр, …
09:26 / 08.08.2026
Наманган шаҳри собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев устидан суд бошланди

Наманган шаҳри собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев устидан суд бошланди

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида Наманган шаҳри собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев ва яна беш нафар шахсга оид жиноят …
16:35 / 07.08.2026
Бугун, 8 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 8 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ7 август соат 20 дан 8 август соат 20 гача
16:45 / 07.08.2026
Россияда қийин вазиятга тушган 597 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган 597 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Миграция агентлиги маълумотига кўра, Россияда қийин вазиятга тушиб қолган 597 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. …
09:26 / 07.08.2026
Эронда беш ой ичида илк бор Можтабо Хоманаий тасвирланган кадрлар намойиш этилди

Эронда беш ой ичида илк бор Можтабо Хоманаий тасвирланган кадрлар намойиш этилди

Эроннинг «Меҳр» давлат агентлиги март ойида олий раҳбар лавозимига тайинланганидан бери илк бор Можтабо Хоманаий акс этган в…
14:38 / 09.08.2026
Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси, “Бунёдкор” U19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовн…
15:58 / 07.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!