Ўзбекистонда янги тайинланган пенсиялар таркибида тўлиқ иш стажига эга бўлмаган фуқаролар улуши 61 фоизга етди. Яъни, бугунги кунда ҳар уч нафар янги пенсионернинг қарийб икки нафари тўлиқ иш стажисиз пенсияга чиқмоқда.
Шунингдек, умумий пенсионерлар таркибида ҳам тўлиқ иш стажига эга бўлмаган фуқаролар салмоғи 39 фоизни ташкил этмоқда.
Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич йиллар давомида сезиларли даражада ошган. Хусусан, 2010-йилда янги тайинланган пенсиялар орасида тўлиқ иш стажига эга бўлмаган фуқаролар улуши 6 фоиз бўлган.
Кўрсаткичнинг 61 фоизга етгани фуқароларнинг меҳнат фаолияти давомида расмий иш стажини шакллантириши ва пенсия тизимида иштирок этиши масаласининг долзарблигини кўрсатади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!