Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 12 август соат 11:57 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани, Роҳат кўчасида жойлашган, кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:06 да етиб бориб, ёнғин 12:12 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!