Бугун, 31 январь куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчасида жойлашган Авиатор Корзинка биноси ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар қилинган.
Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғин Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Икрамов бошчилигида бартараф қилинмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!