Ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини мувафақиятли равишда бажарди.
“Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор – Карачи” йўналиши бўйлаб 2 760 км йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкентга етказиб келди.
Бу жорий йилнинг 26-27 март кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистоннинг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобил ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокидаги транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳининг учрашуви самараси эканлиги айтилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобил транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинган эди.
Уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида бугун ушбу транспорт коридорининг тўлақонли фаолият юритиши, юкларнинг қисқа фурсатларда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!