2024 йил Россиядан 80 мингдан ортиқ мигрант мажбуран депортация қилинди
2024 йилда миграция қоидаларини бузганлиги учун Россиядан 80 мингдан ортиқ муҳожир мажбуран чиқариб юборилган. Бу ҳақда, ТАСС Россия ФССП манбаларига таяниб хабар бермоқда.
“2024 йил декабрь ойига қадар суднинг қарорлари билан Россиядан 80 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мажбуран чиқариб юборилди”, – деган агентлик суҳбатдоши.
Аввалроқ, 2024 йилда Москвадан 18 мингдан ортиқ ва Москва вилоятидан 5 мингдан ортиқ муҳожир чиқариб юборилгани ҳақида хабар берилган эди. ФССП бош бошқармасининг маълумотларига кўра, Москва вилояти бўйича ҳайдалганлар сони 2023-йилги кўрсаткичлардан деярли икки баравар кўп.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!