Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва Хитойга янги автобус қатновлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантириш мақсад қилинган.
Янги қатновлар қуйидаги халқаро йўналишларда жорий этилади:
Қозоғистонга
Бухоро – Туркистон;
Урганч – Оқтов;
Фарғона – Олмаота (Тожикистон орқали).
Тожикистонга
Самарқанд – Душанбе;
Бухоро – Душанбе.
Қирғизистонга
Андижон – Ўш;
Андижон – Жалолобод;
Андижон – Арсланбоб;
Косонсой – Жалолобод;
Бухоро – Бишкек.
Россияга
Сурхондарё – Бухоро – Урганч – Нукус – Москва;
Урганч – Нукус – Уфа;
Нукус – Краснодар;
Тошкент – Уфа;
Тошкент – Краснодар.
Хитойга
Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи.
Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга оширмоқчи бўлган хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда вазирликка мурожаат қилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!