Эпстейн аёллар савдоси бўйича халқаро тармоқ тузган — ОАВ
Марҳум молиячи Жеффри Эпстейн 2009 йилда қамоқдан чиққанидан сўнг аёлларни жинсий эксплуатация қилишни тўхтатмаган, аксинча уларни ёллаш ва ташиш бўйича халқаро тармоқ ташкил этган. Бу ҳақда Bloomberg АҚШ Адлия вазирлиги ҳужжатларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, 2009–2019 йиллар оралиғида Epsteyn ходимлари 3 700 дан ортиқ тижорий авиақатновни бронь қилган. Парвозларнинг асосий қисми Шарқий Европа шаҳарларини Париж, Ню-Ёрк ва АҚШнинг Виржиния оролларидаги Литл-Цент-Жеймс ороли билан боғлаган.
Суриштирувга кўра, Эпстейн Россия, Украина, Полша, Болтиқбўйи давлатлари ва Бразилияда модель агентликлари ниқоби остида ёш аёлларни ёллаш тизимини йўлга қўйган. Мутахассислар ушбу схема халқаро одам савдоси тармоғи белгиларига мос келишини таъкидлади.
Шунингдек, суриштирувда парвозларни ташкил этиш ва визаларни расмийлаштириш учун турли воситачилар хизматидан фойдаланилгани қайд этилган. Bloomberg маълумотига кўра, бу фаолият Эпстейн 2019 йилда ҳибсга олингунига қадар давом этган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!