Марадонанинг афсонавий тўпи яна аукционга қўйилди
1986-йилги Жаҳон чемпионатида Диэго Марадона Англияга қарши баҳсда қўли билан гол урган ва “Аср голи”ни киритган афсонавий Adidas Azteca тўпи яна аукционга чиқарилди.
Аукцион 31 июль куни 2,5 миллион доллардан бошланади. Ташкилотчилар тўп 10 миллион долларгача сотилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тўп 2022 йилда 2,37 миллион долларга сотилган. Агар бу сафар кутилган нархда харидор топса, у Марадонанинг ўша учрашувда кийган ва 9,3 миллион долларга сотилган футболкасидан ҳам қимматроқ футбол ёдгорлигига айланиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!