Андижонда давлат ерини 39 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Андижон вилояти Марҳамат туманида давлат захирасидаги ер майдонини ноқонуний сотишга уринган шахс ушланди.
Аниқланишича, 1988 йилда туғилган фуқаро бошқа шахслар билан келишган ҳолда 24 сотих давлат ерини гўёки турар жой тоифасига ўтказилганини айтиб, харидорга расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У ернинг ҳар бир сотихини 1700 доллардан, жами 39 минг долларга сотишга келишган.
Тезкор тадбир вақтида гумонланувчи келишилган пулнинг 25 минг долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (“жуда кўп миқдорда фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!