Бразилия Трамп маъмурияти вакилларига виза бермади
Бразилия АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг икки вакилига виза беришни рад этди. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, Бразилия расмийлари ушбу шахслар мамлакатнинг октабр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринган, деб ҳисобламоқда. Сайловда амалдаги президент Луис Инасиу Лула да Силва сенатор Флавио Болсонаро билан рақобатлашади.
Виза берилмаган шахслар АҚШ Давлат департаментининг Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича бюроси вакиллари Райли Барнс ҳамда Самуэл Самсон экани айтилмоқда.
Бразилия томони қарорни сайлов тизимига сиёсий таъсир ўтказишга уринишлар ҳақидаги далиллар билан изоҳлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!