Марказий банк ўтказган сўровнома Ўзбекистонда қарз юки аҳолининг катта қисми учун долзарб муаммога айланганини кўрсатди. Қарздорларнинг 61 фоизи кредитларини ўз вақтида қайтаришда қийналаётганини билдирган.
Тадқиқот 2026 йилнинг 20–27 январь кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, унда қарийб 5 800 нафар фуқаро иштирок этган.
Сўров натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 77 фоизи ўзи ёки оила аъзоларидан камида бирида банк ёки банкдан ташқари қарз мажбурияти мавжудлигини билдирган. Респондентларнинг 68 фоизи банк кредитига эга эканини айтган.
Қарз мажбуриятига эга бўлганларнинг 61 фоизи кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширишда қийналаётганини маълум қилган, 39 фоизи эса бундай муаммога дуч келмаётганини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!