Олимлар инсон умрининг биологик чегарасини аниқлади
Сколково Илм-фан ва технологиялар институти олимлари инсон умрининг биологик чегараси мавжуд деган хулосага келди. Уларнинг фикрича, тиббиёт қариш жараёнини тўлиқ тўхтатишга эришган тақдирда ҳам, инсон абадий яшай олмайди.
Тадқиқотга кўра, бунга ҳужайраларда умр давомида тўпланиб борадиган тасодифий ДНК мутациялари сабаб бўлади. Организм уларнинг аксариятини бартараф этса-да, вақт ўтиши билан айримлари сақланиб қолади. Натижада тўқима ва аъзолар фаолияти издан чиқиб, бу ўлимга олиб келиши мумкин.
Олимлар ҳисоб-китобига кўра, агар қарилик билан боғлиқ барча касалликлар бартараф этилса ҳам, инсоннинг ўртача умр кўриш давомийлиги 150–190 йил атрофида бўлиши мумкин.
Шунингдек, тадқиқотда назарий жиҳатдан инсон умрининг максимал чегараси 627 йил экани қайд этилган. Бироқ олимлар бу амалий натижа эмас, балки математик модель асосидаги назарий ҳисоб-китоб эканини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!