“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар беришича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, бугун, 31 октябрь куни бир қатор ҳудудларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Юнусобод тумани: “Ифтихор” ҳамда “Нақшбандий” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 12:00 дан 18:00 гача;
Бектемир тумани: “Нурли йўл”, “Мусаффо” ҳамда “Соҳил” МФЙ ларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
Олмазор тумани: “Аҳил”, “Мояриқ”, “Янги Тошкент”, “Гулзор”, “Чуқурсой”, “Олтинсой”, “Ислом ота” ҳамда “Шифокорлар” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:30 гача.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!