Япониянинг энг йирик автомобиль бренди ҳисобланган “Toyota” айни кунларда АҚШда модадан қолган “Авалон” ўрнини босувчи янги ном – “Crown”ни сотувга чиқарди. У седан ва кроссовер уйғунлигида яратилган.
1955 йилда Японияда “туғилган” “Crown” ўз ватанида энг кўп сотиладиган машиналардан бири ҳисобланади, аммо шу пайтгача америкалик автоуловчилар учун деярли номаълум эди. Чет эллик фойдаланувчиларга ёқимли бўлиши учун “Toyota” ўзининг консерватив йўналишларидан воз кечиб, янада замонавий, футуристик ташқи кўринишга эга обрўли автомобилни дунё бозорига олиб чиқди.
Маълум бўлишича, унга тўлиқ стандартли LED фаралар ўрнатилган, шунингдек, кундуз куни ишлаш учун мўлжалланган махсус чироқлар ҳам мавжуд. Бампер тўрли алюминий панжара дизайни бўйича жиҳозланган, 21 дюймли ғилдираклар ва Мичелин шиналарга (20 ва 19 шиналари ҳам мавжуд) эга.
Қизиғи шундаки “Crown” ён томондан хечбэкка ўхшайди, лекин аслида у стандарт юкхонага ҳам эга. Муҳими, фасад учун ёрқин қора ранг ишлатилмайди ва салон чарм ўриндиқлар билан мустаҳкамланган. Кондиционер розеткалари атрофида чизиқ бўйлаб безатилган бронза-мис қопламаси ички муҳитга ўзига хос кўриниш беради. 12,3 дюймли сенсорли экран эса бутунлай янги операцион дастурий таъминот ва гибрид қувват оқими графикасига эга.
Шунингдек, унга махсус камералар ўрнатилган бўлиб, бу автомобил атрофини виртуал тарзда кўриш имконини беради ва тунда ҳайдовчи учун қулайлик яратади. Ҳашаматли седан янги “Crown” люк, 8 йўналишда қувват билан созланувчи электр олд ўриндиқлар ва ихтиёрий JBL 11 динамикли овоз тизимига эга.
Руль ортидаги 12,3 дюймли экрандан қувватни назорат қилиш, “Eco”, “Comfort”, “Normal”, “Sport C”, “Sport +” ва “Custom” режимларини танлаш ва уларни акс эттирувчи барча керакли маълумотларни олиш мумкин.
Янги “Crown” сотувга чиқарилаётганда иккита қувват узатмаси тақдим этилади. Масалан, “Platinum” модели учун 340 от кучига эга гибрид 2,3 литрли турбо зарядланган 4 цилиндрли двигателдан фойдаланилади. У 28 mpg қувватга эга. XLE ва Limited моделлари 2,5 литрли тўрт цилиндрли ва учта электр мотордан фойдаланадиган камроқ кучли 236 от кучига эга гибрид тизимга эга.
“Toyota” автомобилларининг аксарияти ҳайдовчига ёрдам беришнинг стандарт хусусиятларига эга ва “Crown” ҳам бундан мустасно эмас. Барча моделлар автоматлаштирилган фавқулодда тормозлаш, мослаштирилган йўл назорати, навбатни ушлаб туриш тизими, автоматик фаралар ва бошқа функцияларни ўз ичига олган тўпламлар билан таъминланган.
Қайд этиш мумкин, XLE модели нархи тахминан 41 000 доллардан бошланади, “Limited” тахминан 45 000 долларни ташкил қилса, “Platinum” 49 000 доллар атрофидаги бошланғич нархга эга бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!