Туркиядан Ғазо сектори аҳолиси учун гуманитар ёрдам кўрсатадиган саккизинчи кема бугун, 28-март, пайшанба куни йўлга чиқади. Бу ҳақда Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Аниқланишича, 2960 тонна гуманитар юк АФАД томонидан Туркия жамғармалари Бош бошқармаси билан ҳамкорликда Фаластинга жўнатилмоқда.
Кема Туркиянинг Жануби-шарқидаги Мерсин портидан маҳаллий вақт билан соат 13:00 да жўнаб кетади.
Гуманитар ёрдам партияси 125 минг озиқ-овқат тўпламини ўз ичига олади.
Бугунги кунга келиб, Туркия АФАД томонидан мувофиқлаштирилган ва ННТ кўмагида Фаластин аҳолисига 13 та самолёт ва еттита гуманитар ёрдам кемаларини юборган.
Кемалар, ҳаво кўприклари, маҳаллий харидлар ва БМТнинг яқин Шарқ агентлиги билан ҳамкорликда фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш орқали юборилган гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми 39 607 тоннани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!