Туркия ҳукумати иш ҳафтасини 48 соатдан 35-40 соатга қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “Сабаҳ” газетаси ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар берди.
Янгиликдан кўзланган мақсад – меҳнат қонунчилигини иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун унификация қилиш ва ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилашдан иборат. 2003 йилдаги амалдаги Меҳнат қонунига кўра, иш ҳафтаси 45 соатни ташкил қилади, бироқ баъзи соҳаларда, масалан, оммавий ахборот воситалари ва денгиз транспортида, 48 соатлик эски норма амал қилади. Бундан ташқари, иш берувчи ходимдан йилига 270 соатдан ортиқ иш вақтидан ташқари ишлашни талаб қилиши мумкин. Ҳукумат ушбу фарқларни бекор қилишни ва ҳафтасига 35-40 соатлик умумий стандартни белгилашни, шунингдек, қўшимча иш ҳақи тўлаш қоидаларини қайта кўриб чиқишни хоҳлайди.
Манбаларга кўра, янги қонун лойиҳасида самарадорликни ошириш ва иш вақтини қисқартириш мумкин бўлган замонавий технологик имкониятлар ҳисобга олинади. Ходимларнинг ҳуқуқлари, бонус тизимлари ва ижтимоий кафолатларга оид баъзи қоидалар ҳам қайта кўриб чиқилади. Янги қонун ишчиларга фойда келтириши ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигига таъсир қилмаслиги кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!