The Guardian хабарига кўра, 2034-йилги Жаҳон чемпионати пайтида стадионларда спиртли ичимликлар сотилмайди. Шунингдек, ФИФА Саудия Арабистони ҳукуматига алкоголь билан боғлиқ қонунларни юмшатиши учун босим ўтказишни режалаштирмаяпти.
Таъкидланишича, ФИФА Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати тажрибасини ҳисобга олган, ўшанда мамлакат расмийлари турнир давомида стадионларда алкоголли ичимликлар сотишга рухсат бериш бўйича келишувни бекор қилган – натижада ташкилот Budweiser пиво брендига эгалик қилувчи ҳомийси AB InBev'га 40 млн фунт товон тўлашга мажбур бўлган.
Саудия Арабистонида спиртли ичимликларни сотиш бутунлай тақиқланган. Уни фақат мусулмон бўлмаган дипломатлар Ар-Риёддаги ягона дўконда сотиб олишлари мумкин. Ушбу чора спиртли ичимликлар контрабандасини бостиришга қаратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!