Туркманистон Хотин-қизлар иттифоқи ва мамлакат Миллий Қизил ярим ой жамияти Туркиянинг Ашхободдаги элчихонаси координациясида Туркиядаги фалокат ҳудудига 11 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди.
Хусусан, Туркманистон Хотин-қизлар иттифоқи томонидан 4,1 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари, Қизил ярим ой миллий жамияти томонидан яна 6,8 тонна инсонпарварлик ёрдами, жумладан, гигиена воситалари, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Гуманитар юк ортилган юк машинаси Туркиядаги фалокат ҳудудига йўл олди.
Маълумот учун, Туркия жануби ва жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзилалар қурбонлари сони 45 мингдан ошди. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб мотам эълон қилди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр, Кипр Грецияси ва Ироқда ҳам сезилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!