Украинанинг давлат қарзи 98 миллиард доллардан ошди.
Бу ҳақда мамлакат молия вазирлиги маълум қилди.
Август ойи натижаларига кўра, Украинанинг давлат қарзи 1,24 миллиард долларга ошган.
Тўғридан-тўғри ташқи қарз бир ой давомида 52,21 миллиард доллардан 53,44 миллиард долларга, ички қарз 34,49 миллиард долларга ўсди, кафолатланган давлат қарзи эса 10,10 миллиард долларни ташкил этди.
Аввалроқ Молия вазири Сергей Марченко Украина бюджети даромадининг атиги учдан бир қисми ўз манбалари ҳисобидан, қолган учдан икки қисми эса хорижий грантлар ва кредитлар ҳисобидан шакллантирилганини айтган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!