$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Уйқусизлик инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли?

15:58 / 19.09.2023

Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 30 фоизи 8 соатдан кам ухлайди. Агар инсон етарли миқдорда дам олмаса, бу диққатни жамлаш ва маълумотни эслаб қолиш қобилиятига таъсир қилади. Шунингдек, инсон уйқусиз ҳолатда қанча узоқ вақт қолса, танада кўпроқ ўзгаришлар юз бера бошлайди.

Одамлар ёши, соғлиғи, турмуш шароити ва овқатланишига қараб уйқусизликка турлича тоқат қиладилар. Масалан, болалар ва ўсмирлар катталарга қараганда кўпроқ уйқуга муҳтож. Болаликдаги уйқусизлик ёмон ўқиш қобилиятига, мулоқот ва ижтимоийлашувдаги муаммоларга, салбий одатлар ва хавфли муносабатларнинг ривожланишига, жисмоний ўсиш ва ривожланишнинг кечикишига олиб келиши мумкин.

Аксарият одамлар 24 соатлик уйқусизликдан кейин қуйидаги аломатларни ҳис қила бошлайдилар.

Тана ҳарорати пасаяди;
стресс гормонлари даражаси: кортизол ва адреналин ортади;
қон шакар даражаси кўтарилади (инсулин даражаси пасаяди);
мушакларда кучланиш пайдо бўлади;
уйқу ва дам олишнинг табиий айланиши бузилади, бу ўсишни, иштаҳани, метаболизмни ва иммунитетни тартибга солувчи гормонлар ишлаб чиқаришни бузади;
кўриш ва эшитиш ёмонлашади;
дунё ҳақидаги тасаввур ўзгара бошлайди.

Бундай ҳолатда мия стресс остида бўлади, шунинг учун у энергияни тежашга ҳаракат қилади ва “маҳаллий уйқу” ҳолатига киради – баъзи нейронларни вақтинча ўчиради. Шу сабабли, уйқучанлик ва асабийлашиш пайдо бўлади, диққатни жамлаш, мувофиқлаштириш, фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилияти ёмонлашади, шунингдек, хотира ёмонлаша бошлайди. Иштаҳа ва юқори калорияли овқатларга бўлган иштиёқ кучаяди.

Калифорниялик психиатрлар тадқиқотларига кўра 30 соат уйқусизликдан сўнг, одамлар ҳис-туйғулари янада ёмонлашади.

Маълумки, инсон қанчалик узоқ вақт уйғоқ бўлса, уйқу етишмаслигининг салбий таъсири шунчалик кучли бўлади. Икки кундан сўнг кучли чарчоқ пайдо бўлади. Шу сабабли, мия беихтиёр микро уйқуга кира бошлайди, яъни бир неча сония давом этадиган тўлиқ онгни йўқотишнинг қисқа даврлари.

Уйқусизлик даври узая бошлагани сари, салбий таъсирлар шунчалик кучли бўладики, инсон ҳушёрликни батамом йўқотади.
Руҳий бузилишлар пайдо бўлиши мумкин: параноя, психоз, депрессия.
Ақлий қобилиятлар шу даражада камаядики, ҳатто оддий ишларни ҳам бажариш қийин.
Одамда хотира муаммолари бор. Мисол учун, у ҳаракатнинг ўртасида нима қилаётганини унутиши мумкин.
Дунё идроки ўзгаради: галлюцинациялар ва иллюзиялар пайдо бўлади.

Инсон уйқусиз қанча вақт яшаши мумкин?

Бу ҳақда аниқ айтиш қийин. Ҳушёр туриш бўйича энг машҳур рекордчи Ренди Гарднер ҳисобланади. У 1963-1964 йил қишда мактабдаги илмий лойиҳа доирасида 264 соат ухламаган, яъни 11 кун.

Ренди ҳушёр туриш учун ҳеч қандай кимёвий стимулятор қабул қилмади. Гарчи унинг жисмоний ҳолати яхши бўлса-да, ухламаслик ақлий қобилиятига катта таъсир кўрсатган.

Уйқусизликнинг тўртинчи кунида Гарднерда галлюцинация кузатила бошлаган: у ўзини Америка футбол лигаси ўйинчиси сифатида тасаввур қилиб, йўл белгисини одам деб ўйлаган.

Ушбу эксперимент натижаларини Аризоналик психиатрлар ўрганишди. Улар Ренди Гарднернинг мияси баъзи нейронларни навбатма-навбат ўчириш ва ёқиш орқали доимий уйғоқликка мослашган деган хулосага келишди. Ушбу тажрибадан сўнг Гиннеснинг рекордлар китоби бундай ютуқларни қайд этишни тўхтатди.

Шунга қарамай, Гарднернинг рекордини янгилашга уринишлар давом этди. 2007 йилда 42 ёшли британиялик Тони Райт 274 соат уйқусиз яшади, бироқ унда салбий аломатлар нисбатан камроқ кузатилган.

Ҳатто доимий равишда меъёрдан кам ухлаш ҳам инсон саломатлиги учун зарарли. Бироқ назорат қилинадиган уйқуни чеклаш тананинг нормал фаолият ва дам олиш даврига қайтишига ёрдам беради. Когнитив хулқ-атвор терапияси билан бирлаштирилганда, бу даволаш усули самарадор экани исботланган.

Баъзан иш, имтиҳон ёки қизиқарли телесериал учун дам олиш вақтини қурбон қилишимиз ҳақиқат. Аммо шуни унутмаслик керакки, етарли уйқу бизнинг соғлиғимиз учун зарур шартлардан биридир.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакат и…
13:59 / 19.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи гувоҳларга босим ўтказиш ва суд жараёнига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилиб, 1 йил…
10:14 / 19.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари ижтимоий тармоқларда муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоятлар орқали пул ун…
13:48 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!