$
12191.30 UZS
-29.68
158.51 UZS
0.13
14464.98 UZS
-30.32
31° Кечаси 18°

Денов ва Чироқчи тумани ҳокимлари ишдан олинди

16:46 / 19.11.2025

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олиниши белгиланди.

Видеоселекторда давлат раҳбари Узун туманини намунавий ҳудудлардан бири сифатида қайд этди. 51 та маҳалласи бўлган туманга жорий йил камбағалликни қисқартириш ва бандлик дастурлари доирасида 160 миллиард сўм маблағ берилган.

Туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция олиб келинди, 47 та корхона ишга туширилди, 300 та сервис объектида 1 минг нафар одам ишли бўлди, 9 та маҳалла узумчиликка ихтисослаштирилиб, тадбиркор билан аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди. 2 мингдан зиёд микролойиҳада 4 минг 200 нафар одам даромадли бўлди.

Шуларнинг ҳисобига Узун туманида йил бошидан камбағаллик даражаси 10,5 фоиздан 3 фоизгача камайди.

Шу билан бирга, Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани кўрсатиб ўтилди. Камбағал оилалар реестрига кирганидан буён 1 200 та оила даромадида ўзгариш бўлмаган.

Ёки Чироқчи туманига жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган.

Шу боис, Денов тумани ҳокими И.Аброров, унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, унинг биринчи ўринбосари З.Эргашев ишдан олиниши белгиланди.

Шунингдек, айрим туман ҳокимлари бандлик масалаларида жиддий камчиликлар ва кўзбўямачиликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

Бош вазирга ишга шундай ёндашган 20 та — Яшнобод, Бухоро, Ғиждувон, Косон, Хатирчи, Қумқўрғон, Янгийўл, Ўзбекистон, Гулистон, Яккабоғ, Андижон, Паркент, Тошкент, Нуробод, Учтепа, Чортоқ, Давлатобод, Олтинкўл, Қизириқ, Когон туманлари ҳокимларига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўриш топширилди.

Маҳаллаларга яхши лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун банкирлар бириктирилган. Лекин айрим туман банкирлари давлатнинг арзон ресурсини самарасиз лойиҳаларга бериб юбораётгани танқид қилинди. Мутасаддиларга маҳаллаларга тушиб, лойиҳалар самарадорлигини ўрганиш, соҳада назорат ва интизомни кучайтириш топширилди.

 



														
														Ўзбекистон Президенти Буюк Британия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Буюк Брит…
17:22 / 17.02.2026

														
														Рақобат қўмитаси овқатланиш корхоналарини Рамазонда “акция сетлар”ни мажбурлаб сотмасликка чақирди

Рақобат қўмитаси овқатланиш корхоналарини Рамазонда “акция сетлар”ни мажбурлаб сотмасликка чақирди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарини Рамазон ойида мижо…
15:51 / 17.02.2026

														
														Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 млрд сўмлик муддати ўтган реагентлар савдосининг олди олинди

Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 млрд сўмлик муддати ўтган реагентлар савдосининг олди олинди

Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган иккита омборхонада қиймати 2 миллиард сўмга яқин яроқлилик муддати ўтган ва контрафакт …
15:29 / 17.02.2026

														
														Ўзбекистонга бир ойда қарийб 1 млн нафар турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга бир ойда қарийб 1 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 950 278 нафар чет эл фуқаролари туристик мақс…
14:19 / 17.02.2026

														
														2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори белгиланди

2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори белгиланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026/ҳижрий 1447-йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақас…
13:59 / 17.02.2026

														
														Telegram тармоғида янги фирибгарлик тури оммалашмоқда

Telegram тармоғида янги фирибгарлик тури оммалашмоқда

Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киб…
11:48 / 17.02.2026

														
														Ўзбекистондаги техникумларда янги ўқув йилидан бошлаб стипендия тўланади

Ўзбекистондаги техникумларда янги ўқув йилидан бошлаб стипендия тўланади

2026–2027-ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш м…
11:09 / 17.02.2026

														
														Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намози ўқилади

Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намози ўқилади

Эртага, 18 февраль кунидан бошлаб республика бўйлаб 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намозлари ўқилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат х…
10:53 / 17.02.2026

														
														Қўқондаги “дом”да ёнғин чиқиб, бир киши ҳалок бўлди

Қўқондаги “дом”да ёнғин чиқиб, бир киши ҳалок бўлди

Кеча, 16 февраль соат 21:18 да Қўқон шаҳар, Муқимий кўчасида кўп қаватли уй ёнаётганлиги тўғрисида “112” тизими орқали Фарғо…
08:58 / 17.02.2026

														
														Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан 17-19…
08:41 / 17.02.2026

Бу ҳам қизиқ

2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори белгиланди

2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори белгиланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026/ҳижрий 1447-йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақас…
13:59 / 17.02.2026
Фазога сунъий йўлдош учириш ва биринчи миллий космонавтни тайёрлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Фазога сунъий йўлдош учириш ва биринчи миллий космонавтни тайёрлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев космосга сунъий йўлдош учириш ҳамда биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар тақди…
18:10 / 16.02.2026
Ўзбекистон Президенти Буюк Британия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Буюк Брит…
17:22 / 17.02.2026
Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намози ўқилади

Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намози ўқилади

Эртага, 18 февраль кунидан бошлаб республика бўйлаб 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намозлари ўқилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат х…
10:53 / 17.02.2026
Толибон Афғонистонда Валентин кунини нишонлашни чеклади

Толибон Афғонистонда Валентин кунини нишонлашни чеклади

14 февраль куни “Толибон” назоратчилари Қобул ва Ҳирот шаҳарларида Валентин байрами билан боғлиқ тадбирларга тўсқинлик қилга…
17:03 / 15.02.2026
Президент педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий қилишни маъқуллади

Президент педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий қилишни маъқуллади

Президент Шавкат Мирзиёевга энг устувор ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2026 йилда амалга ошир…
17:56 / 16.02.2026
Роналду қайтишини гол билан нишонлади

Роналду қайтишини гол билан нишонлади

Криштиану Роналду бойкотини тўхтатиб, “Ан-Наср” сафида февраль ойи бошидан буён илк бор майдонга тушди.
16:50 / 15.02.2026
Сурхондарёда инспекторга пора таклиф қилган ҳиндистонлик қўлга олинди

Сурхондарёда инспекторга пора таклиф қилган ҳиндистонлик қўлга олинди

ЙПХ ходими техник носоз бўлган машинани бошқариб юрган чет эл фуқаросини тўхтатиб, унинг ҳужжатларини текширмоқчи бўлганида,…
16:35 / 16.02.2026
17 февраль учун об-ҳаво маълумоти

17 февраль учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин.
16:57 / 16.02.2026
АҚШ Мадуро ва рафиқасини қўлга олиш учун 3 млрд доллар сарфлаган

АҚШ Мадуро ва рафиқасини қўлга олиш учун 3 млрд доллар сарфлаган

Бироқ минтақада АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 6 ойлик ҳарбий иштироки учун умумий харажатлар 2,9 млрд доллардан ошган
09:49 / 16.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!