“Венесуэладаги газни қайта ишлаш заводида рўй берган портлаш оқибатида уч киши жароҳат олди”, дея хабар беради Россиянинг РИА Новости агентлиги.
Венесуэланинг шарқий Монагас штатидаги PDVSA компаниясининг Мускар газни қайта ишлаш заводида кучли портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида камида 3 киши жароҳатланган.
“Эсекел-Самора маъмурий округидаги PDVSA компаниясига тегишли Мускар заводида портлашдан кейин ёнғин содир бўлди. Норасмий маълумотларга кўра, жароҳатланган уч киши PDVSA клиникасига етказилган”, — дейилади хабарда.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, заводда камида бешта портлаш содир бўлган, завод яқинидаги ҳудудда эвакуация қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!