$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

Марказий тергов ҳибсхонасида 4 мингдан ортиқ шахс сақланмоқда

17:01 / 19.11.2025

Ўзбекистонда тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган ва қамоққа олинган шахсларга байрам кунларида яқин қариндошлари ва бошқа шахслардан кийишга рухсат этилган кийим-бош ва пойабзал олиш ҳуқуқларини бериш, ҳар ойда озиқ-овқат ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун рухсат этилган пул миқдорини оширишга оид нормаларни киритиш таклиф этиляпти. Бу ҳақда кеча, 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунчилик таклифида сўз боради. Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти бошқарма бошлиғи Баҳром Мадиёровнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда омбудсман билан биргаликда халқаро тажриба ўрганилган.

“Ҳозирги амалиётда ҳам, агар уйдагилари уни кийим-бошини, пойабзалини, озиқ-овқати билан биргаликда олиб келадиган бўлса, қабул қиламиз. Унда муаммо йўқ. Бу норма фақат рағбатлантирувчи норма сифатида эътироф этиляпти. Кўпчиликда шундай ҳолатлар бўлади – уйдагилари хабар топади-да, унинг кийимини олиб келишга имконияти мавжуд бўлмай қолади. Кимдадир қандайдир шароит бўлиб қолади-да, “озиқ-овқатини кейин бераман, лекин ҳозир кийимини бериб туринг”, дейди. Шу мазмунда келса ҳам, биз бемалол уни олиб қўяверамиз. Ҳеч қандай муаммоси бўлмайди. Яъни, буни қонуний жиҳатдан ҳуқуқини таъминлаб қўйиш мақсадида бу норма киритиляпти”, – дейди Мадиёров.

Унинг айтишича, жуда кўп жазо ўтаётган, яъни тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар уйдагилари томонидан берилган пул маблағларини етарли миқдорда эмаслиги бўйича мурожаат қилади. Ҳозирда тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар ИИВ буйруғига мувофиқ ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизигача (635 минг 500 сўм) озиқ-овқат ва биринчи навбатдаги эҳтиёж молларига сарфлай олади. Лойиҳада бу миқдорни 1 миллион 271 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда.

“Фуқаролар узоқ жойлардан келиб, “посилка”, бандероль ёки йўқлов топшириб кетиш ҳолатлари жуда кўпайиб кетяпти. Битта мисол айтадиган бўлсак, марказий тергов ҳибсхонасида ҳозир 4000 дан ортиқ шахс сақланаётган бўлса, кунига 250-300 та фуқаромиз келиб, уларга “передача”, бандероль бериб кетяпти. Яъни фуқароларимизда ортиқча оворагарчилик пайдо бўляпти-да. Агар фуқаро уйдан чиқмаган ҳолда буни ўзининг ҳисоб рақамига пулини ўтказиб қўядиган бўлса, сақланаётган шахс шуни яратилган шароитларда ўзининг керакли, зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш имкониятига эга бўлади. Яъни уйдагиларининг оворагарчилигининг олди олинади”, – дейди ИИВ масъули.

Мажлисда қонунчилик таклифи депутатлар томонидан маъқулланган ва тегишли қарор қабул қилинган.

 

 



														
														Эртага, 15 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади.

Эртага, 15 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража…
15:56 / 14.10.2026

														
														Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Бугун, 14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика…
15:47 / 14.10.2026

														
														Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади.
15:38 / 14.10.2026

														
														МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси америкалик блогер Jimmy Дональдсон, яъни МрБеастнинг Ўзбекистонга т…
11:58 / 14.10.2026

														
														Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Марказий банки 2026–2030 йилларга мўлжалланган кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб …
11:31 / 14.10.2026

														
														Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф эти…
10:23 / 14.10.2026

10:14 / 14.10.2026

														
														Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3 миллион 700 минг гектар яйловни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Бу вазифа…
10:08 / 14.10.2026

														
														Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи…
09:50 / 14.10.2026

														
														Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

13 октябрь куни АҚШда афсонавий репер Тупак Шакурнинг 1996 йилдаги қотиллигида айбланган Дуэйн “Кеффи Ди” Девис умрбод қамоқ…
09:45 / 14.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камбағалликдан азият чекаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етди. 2026…
10:03 / 13.10.2026
14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026
Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро то…
09:33 / 14.10.2026
Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3 миллион 700 минг гектар яйловни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Бу вазифа…
10:08 / 14.10.2026
Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Марказий банки 2026–2030 йилларга мўлжалланган кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб …
11:31 / 14.10.2026
Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026
Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф эти…
10:23 / 14.10.2026
Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Бугун, 14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика…
15:47 / 14.10.2026
Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2026 йил 13-октабр куни эълон қилинган ажрими билан Поп …
09:14 / 13.10.2026
Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим тизимига масъул раҳбар…
15:12 / 13.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!