$
11990.54 UZS
-12.39
₽
146.24 UZS
-0.5
€
13136.84 UZS
-19.57
31° Кечаси 18°

Белгиянинг нуфузли нашрлари “Аваза”да ўтган уч томонлама конференция ва ундаги Ўзбекистоннинг роли ҳақида мақолалар чоп этди

21:53 / 24.08.2025

Марказий Осиё бўйича эксперт, “ЭУРефлеcт” электрон нашри муҳаррири Деря Сойсал “Дунё” ахборот агентлиги учун берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 август куни Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган “Озарбайжон–Туркманистон–Ўзбекистон” шаклидаги уч томонлама саммитдаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди.

“Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган уч томонлама учрашув чоғида муҳим ҳужжатлар имзоланди ва қўшма баёнот қабул қилинди, унда уч давлат ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Шарқ ва Ғарбни боғловчи транспорт-логистика артерияси – Ўрта йўлак деб аталадиган транспорт коридорини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Кун тартибида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар алоҳида ўрин эгаллади. Икки давлат ўзаро ҳурмат ва биродарлик ҳамжиҳатлигига асосланган дипломатик алоқаларнинг 30 йиллигини нишонламоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Озарбайжоннинг Фузулий шаҳрида барпо этилган Мирзо Улуғбек номидаги мактаб ана шу дўстлик тимсолига айланди. 2024 йилда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ҳамкорликнинг янги босқичини очди, бу эса ўзаро ҳамкорликнинг стратегик хусусиятини таъминлади.

Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда, ҳозирда умумий портфели тўрт миллиард долларга тенг бўлган уч юзга яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда ва 2030 йилга бориб томонлар савдо ва сармоя ҳажмини йилига бир миллиардга етказмоқчи.

Саноат кооперацияси, жумладан, автомобилсозлик соҳасида ҳам муваффақиятли ривожланмоқда: “Ўзавтосаноат” ва “Азермаш” қўшма корхонасида “Чевролет” автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Кенг кўламли ҳамкорлик энергетика соҳасини ҳам қамраб олади: Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон биргаликда углеводород қазиб олиш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда ва Европага “яшил йўлак” яратиш режаларини ишлаб чиқмоқда. 2030 йилга бориб Тошкент Озарбайжон ҳудуди орқали беш гигаваттгача қайта тикланадиган қувватни экспорт қилмоқчи.

Ўзбекистон-Туркманистон алоқалари бундан кам жадал ривожланмоқда. 2025 йил бошидан эркин савдо режими кучга кирди ва ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1,14 миллиард доллардан ошди. Олий даражадаги ташрифлар мунтазам тус олди ва август ойида Президент Шавкат Мирзиёев икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Туркманистоннинг олий мукофоти билан тақдирланди.

Шундай қилиб, уч туркий давлатнинг дўстлиги энди фақат муштарак тарих ва маданий анъаналарга ҳурмат кўрсатиш билан чекланиб қолмаяпти, балки, бу стратегик ҳамкорлик минтақани халқаро савдо ва қувват учун асосий марказга айлантирмоқда. Ўзбекистон бу архитектурада алоҳида ўрин тутиб, Марказий Осиё, Кавказ ва Европани боғловчи ва Ўрта йўлакнинг янги геосиёсатини шакллантиради” - дея фикрларини якунлаган Деря Сойсал хоним.


Сиёсат


														
														Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи гувоҳларга босим ўтказиш ва суд жараёнига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилиб, 1 йил…
10:14 / 19.11.2026

														
														Путин Украинага қарши урушни қишда ҳам тўхтатмоқчи эмас — NYT

Путин Украинага қарши урушни қишда ҳам тўхтатмоқчи эмас — NYT

Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларни қиш давомида ҳам давом эттиришни кўзламоқда. Бу ҳақда T…
09:38 / 19.11.2026

														
														Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Сзинпин Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч ок…
09:24 / 19.11.2026

														
														Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026

														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Бирор уй мустаҳкам бўлиши учун аввало унинг пойдевори бақувват қурилиши керак. Сиёсий жараёнларда ҳам худди шундай: қуйи бўғ…
15:00 / 23.11.2026
ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

Муҳокамалар давомида партиянинг вилоят кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.
17:14 / 24.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:46 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!