Соатлар савдоси билан шуғулланувчи "Loupe This" онлайн-платформасида винтаж услубида ишланган "Cartier Crash" соатларининг нархи бўйича жаҳон рекорди янгиланди. 1967 йилда ишланган "Cartier Crash" соати аукционда $1,65 миллионга сотилган.
Лотнинг бошланғич нархи 50 долларни ташкил қилган. Кимошди савдоси 7 кун давом этган ва охирги суткада нарх 1 миллион АҚШ долларидан ошиб кетган. "Cartier Crash" соатлари орасидаги бундан аввалги рекорд 800 минг АҚШ долларини ташкил этганди.
18 каратли сариқ олтиндан ишланган соат оригинал дизайни билан кўпчиликни ҳайратга солади. У Сальвадор Далининг "Барқарор хотира" асаридан илҳомланиб яратилган.
Маълумот учун, "Cartier" – соатлар ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи машҳур бренд ҳисобланади. Брендга XIX асрда Парижда асос солинган ва 1964 йилга қадар компания асосчиси томонидан бошқарилган. "Cartier" Европанинг қироллик оилалари аъзолари учун кўплаб заргарлик буюмларини яратган, шу сабабли ҳам ушбу компания ва унинг асосчиси "Қироллар заргари ва заргарлар қироли" дея таърифланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!