WhatsApp овозли хабарларни юборишдан олдин тинглаш функциясини ишга туширди.
Маълумотларга кўра, WhatsApp мессенжери янги функцияни тақдим этди. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар ёзиб олинган овозли хабарларни юборишдан олдин тинглаши мумкин бўлади. Янги функция, аллақачон, iOS ва Android’да мавжуд.
Қайд этилишича, энди овозли хабар ёзиб олингач уни эшитиб кўриш, сўнгра юбориш ёки ўчириб ташлаш мумкин.WhatsApp мессенжеридаги ушбу янги функция ҳали Meta’нинг бошқа иловаларида мавжуд эмас.
Бунга қадар WhatsApp аудио хабарларни ижро этиш тезлигини бошқариш функциясини ишлаб чиқишни бошлаган эди. Бундан ташқари, илова овозли хабарларни матн форматига таржима қилиш имкониятини ҳам тақдим этмоқчи.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!