Ҳиндистондаги Ямуна дарёси қалин заҳарли кўпик қатлами билан қопланди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса дарё сувидаги фосфатлар миқдорининг кўпайиши туфайли юзага келган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши, жумладан, тери ва нафас олиш муаммоларига сабаб бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Ганга дарёсининг энг катта ирмоғи Ямуна дунёдаги энг ифлос дарёлардан бири ҳисобланади.
Унинг асосий ифлосланиш манбаи Ҳиндистон пойтахти Деҳли ҳисобланади. Ҳиндистон ҳукумати 2025 йил февралигача Ямунани чўмилиш учун хавфсиз стандартларга етказишни мақсад қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!