Хитой Халқ банки жорий йил августда улкан пандалар тасвирланган эсдалик тангалар тўпламини чиқарган. Тўпламга 14 танга киритилган.
Уларнинг олд томонида Пекиндаги ибодатхона тасвири, мамлакат номи ва танга чиқарилган йил туширилган. Орқа томонда эса панда ва унинг боласи тасвирланган.
Тўпламдаги энг катта олтин танга оғирлиги 1 кг, номинал қиймати 10 минг юань, муомаласи атиги 1000 дона. Тўпламдаги энг кичик танга номинал қиймати 10 юань бўлиб, бор-йўғи бир грамм олтиндан ясалган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!