Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Аргентина қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди.
«Аргентинани финалга чиққани билан табриклайман. Мен йигитларни айбламайман.
Биринчи ярим соат давомида ўйинни назорат қилдик, лекин баъзида омадингиз келади, баъзида эса аксинча.
Йигитлар бурчак тўпини олмаганликларига эътироз билдиришди ва дарҳол ҳужумни ўтказиб юборишди, натижада пенальти белгиланди.
Ўйинда мағлуб бўлдик ва бундан шикоят қиладиган нарсам йўқ. Энди олдиндаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак.
Биз яхши вазиятлар яратдик, лекин ҳаракатларда аниқлик етишмади. Сафимизга ҳақиқий ҳужумчи етишмаяпти», – дейди Далич.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!