“Яндекс” Россия ва хориждаги лойиҳаларга киритилаётган инвестициялар қисқариши ёки тўхтатилишини маълум қилди, чунки бу мамлакатдаги санкциялар туфайли иқтисодий таназзулга юз тутган. Компания, шунингдек, 2022 йилги 500 миллиард рубл атрофидаги даромад прогнозини бекор қилди.
АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (СЕC) юборилган компаниянинг 2021 йилги ҳисоботига кўра, Яндекс ўз бизнесига Россияда ҳам, хорижда ҳам режалаштирилган инвестицияларни қисқартирган. “Биз ўз бизнесимизга ички ва халқаро миқёсда режалаштирилган инвестицияларнинг кўпини қисқартирдик ёки тўхтатиб қўйдик”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Яндекс ўзининг йиллик ҳисоботида 2022 йил учун молиявий прогнозини бекор қилишини эълон қилди, бу йил учун даромад тахминан 500 миллиард рублни ташкил қилади. “Ҳозирги шароитда бизнинг қисқа ва ўрта муддатли истиқболга қарашимиз ниҳоятда чекланган. 2022 йил учун олдинги прогнозларимизга энди таянмаслик керак ва биз бу босқичда ҳеч қандай истиқболли изоҳ бера олмаймиз”, дейилади компания баёнотида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!