2026 йилнинг январь—июнь ойларида халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга 9,3 млрд доллар маблағ келиб тушди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Ҳисобот даврида мамлакатдан хорижга 1,3 млрд доллар миқдорида маблағ юборилган. Натижада халқаро пул ўтказмалари бўйича 8 млрд долларлик ижобий сальдо шаклланган.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб қарийб 32 млрд долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга кўп.
Хорижий валюта таклифи эса 27,8 млрд долларга етиб, бир йил аввалгига нисбатан 31 фоизга ошган.
Аҳоли 12,3 млрд долларлик валюта сотган
Январь—июнь ойларида Ўзбекистон аҳолиси тижорат банкларига 12,3 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотган. Бу 2025 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан қарийб 1,4 баравар кўп.
Шу даврда фуқаролар банклардан 6,8 млрд долларлик хорижий валюта сотиб олган. Натижада аҳоли томонидан сотилган валюта ҳажми харид қилинганидан 5,5 млрд долларга кўп бўлган.
Марказий банк қайд этишича, аҳолининг ижобий валюта сальдоси ички бозорда хорижий валюта таклифининг муҳим манбаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, экспорт тушумлари ҳисобидан шаклланган валюта таклифи 10,1 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ошган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!