$
11948.58 UZS
58.63
144.29 UZS
0.36
13793.44 UZS
76
31° Кечаси 18°

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

14:46 / 13.08.2026

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашишга оид қонунчиликка қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

Сенаторлар томонидан маъқулланган қонун билан Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади.

Айрим қилмишлар учун дастлаб маъмурий жавобгарлик белгиланади

Янги тартибга кўра, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тайёрлаш, тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек, экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг атрибутлари ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш биринчи марта содир этилганда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ушбу қилмишлар жиноий жазо қўлланилганидан кейин такроран содир этилган тақдирдагина жиноий жавобгарликка олиб келади.

Қайд этилишича, бундай ёндашув адашган фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни тўғри йўлга қайтариш ва қайта ижтимоийлаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материалларни сақлаш ёки тарқатишда иштирок этган шахс тегишли органларга ўз вақтида хабар бериб, оғир оқибатларнинг олдини олишга фаол кўмаклашса, жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Экстремистик ташкилотларда иштирок этиш учун жавобгарлик енгиллаштирилади

Қонун билан экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва уларда иштирок этиш учун жавобгарлик чоралари табақалаштирилади.

Амалдаги тартибда ушбу қилмишлар учун бир хил — 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Янги тартибда эса ташкилотда иштирок этиш учун енгилроқ, уни тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш учун оғирроқ жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.

“Диний экстремизм” атамаси бекор қилинади

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришлардан бири — “диний экстремизм” атамасининг “экстремизм” тушунчасига алмаштирилиши.

Сенат муҳокамасида таъкидланганидек, бу ёндашув экстремизмни муайян дин билан боғлаш амалиётига чек қўйиш ҳамда қонунчиликда ягона ҳуқуқий ёндашувни таъминлашга қаратилган.

Шу билан бирга, “экстремизм” тушунчасининг ҳуқуқий чегаралари ҳам аниқлаштирилади. Унга саккизта аниқ хатти-ҳаракат асосида таъриф бериш орқали тушунчани ҳуқуқни қўллаш амалиётида субъектив ёки ҳаддан ташқари кенг талқин қилишнинг олдини олиш мақсад қилинган.

Профилактика чоралари кучайтирилади

Қонун билан экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича махсус давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш тартиби белгиланмоқда.

Бундай дастурларни Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлаши кўзда тутилган.



														
														“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашишга оид қонунчиликка қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
14:46 / 13.08.2026

														
														Европада XXI асрда илк бор тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди

Европада XXI асрда илк бор тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди

12-август куни Ернинг шимолий яримшарида тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди.
09:28 / 13.08.2026

														
														Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Россия Президенти Владимир Путин Япония ҳам ҳудудий даъво қиладиган Курил оролларидан бири — Итурупга ташриф буюрди. Бу ҳақд…
09:22 / 13.08.2026

														
														Ўзбекистонда 13 август, пайшанба куни ҳарорат 43 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 13 август, пайшанба куни ҳарорат 43 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 метр/секундг…
17:35 / 12.08.2026

														
														Судья Олий суд матбуот котиби бўлди

Судья Олий суд матбуот котиби бўлди

Сурайёхон Рустамовна Хўжамқулова Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимига та…
17:16 / 12.08.2026

														
														Ички ишлар органларида 10 нафар раҳбар лавозимидан озод этилади

Ички ишлар органларида 10 нафар раҳбар лавозимидан озод этилади

Яна 7 нафар раҳбарга қаттиқ интизомий жазо қўллаш, 3 нафарининг эса лавозимида қолиш-қолмаслигини кўриб чиқиш белгиланди.
17:06 / 12.08.2026

														
														Тошкентда мотоциклчиларга чора кўрилди

Тошкентда мотоциклчиларга чора кўрилди

Бирига 15 сутка қамоқ, бирига жарима – Тошкентда мотоциклчиларга чора кўрилди
16:52 / 12.08.2026

														
														Шарбат қутисидаги наркотик ўрамлар ортидан 3,15 кг дан зиёд гиёҳвандлик воситалари аниқланди

Шарбат қутисидаги наркотик ўрамлар ортидан 3,15 кг дан зиёд гиёҳвандлик воситалари аниқланди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воси…
16:18 / 12.08.2026

														
														Канадада бола хавфсизлик камарини тақмагани учун парвоз бекор қилинди

Канадада бола хавфсизлик камарини тақмагани учун парвоз бекор қилинди

Канадада ёш бола хавфсизлик камарини тақишдан бош тортгани сабабли йўловчи самолётининг парвози бекор қилинди. Ҳодиса оқибат…
12:24 / 12.08.2026

														
														Татаристондаги дронлар ҳужумида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ватанга олиб келинди

Татаристондаги дронлар ҳужумида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ватанга олиб келинди

2026 йил 10 август куни Россиянинг Татаристон Республикасидаги Нижнекамск шаҳрида жойлашган қатор объектларга дронлар орқали…
11:11 / 12.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Месси фаолиятини давом эттиришга қарор қилди

Месси фаолиятини давом эттиришга қарор қилди

“Интер Маями” ҳужумчиси Лионел Месси отаси Хорхе Месси вафотидан сўнг футболчилик фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Бу…
11:26 / 12.08.2026
Бугун, 11  август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 11 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ10 август соат 20:00 дан 11 август соат 20:00 гача
17:15 / 10.08.2026
Азиз Ҳакимов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Азиз Ҳакимов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ёпиқ суд мажлиси якунида Азиз Ҳакимовга доир жиноят иши юзасидан суд ҳ…
17:39 / 11.08.2026
Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Россия Президенти Владимир Путин Япония ҳам ҳудудий даъво қиладиган Курил оролларидан бири — Итурупга ташриф буюрди. Бу ҳақд…
09:22 / 13.08.2026
Судья Олий суд матбуот котиби бўлди

Судья Олий суд матбуот котиби бўлди

Сурайёхон Рустамовна Хўжамқулова Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимига та…
17:16 / 12.08.2026
Трамп Анқарадан қайтишда яширинча самолётини ўзгартирганини тасдиқлади

Трамп Анқарадан қайтишда яширинча самолётини ўзгартирганини тасдиқлади

АҚШ президенти Доналд Трамп Туркиянинг Анқара шаҳридан қайтишда самолётини яширинча алмаштирганини тасдиқлади. Унинг сўзлари…
11:07 / 12.08.2026
“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашишга оид қонунчиликка қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
14:46 / 13.08.2026
Дунёда энг агрессив ҳайдовчилар қайси мамлакатларда экани маълум бўлди

Дунёда энг агрессив ҳайдовчилар қайси мамлакатларда экани маълум бўлди

Италия йўлларида агрессив ҳайдовчиларга дуч келиш эҳтимоли энг юқори экани маълум бўлди. Бу ҳақда Euronews нашрида эълон қил…
14:24 / 11.08.2026
Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда пахта ғўзапоясидан янги турдаги асфальт хомашёсини ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа бошланди.
16:49 / 10.08.2026
Украина Бошқирдистондаги Wildberries логистика мажмуасига зарба берди

Украина Бошқирдистондаги Wildberries логистика мажмуасига зарба берди

13 августга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг Бошқирдистон Республикасига ҳужум қилди.
15:10 / 13.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!