1/2 финал босқичи дастлабки учрашувлар доирасидаги биринчи ўйинда “Реал” Мадридда “Манчестер Сити”ни меҳмон қилди. Беллашув кескин ва муросасиз ҳужумларга бой ўтган бўлсада, дарвозалар икки мартадан ортиқ ишғол этилмади.
Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмини меҳмонлар фаол бошлашди. Бир нечта хавфли зарбалар йўлига дарвозабон Тибо Куртуа тўғоноқ бўлди.
Тайм ўрталарида эса мезбонлар тезкор қарши ҳужум уюштириб, Сити ҳимоясини ожиз қолдиришди. Камавинганинг узатмасидан сўнг, Винисиус Жуниор узоқроқ масофадан дарвозани аниқ нишонга олди. Жамоалар шу ҳисобда танаффусда йўл олишди.
Иккинчи бўлимда “Қироллик клуби” ҳужумларга зўр берди. Мазкур хавфли вазиятлар гоҳида ҳимоячилар, гоҳида эса дарвозабон томонидан бартараф этилди. Тайм ўрталарига келиб, Гвардиола шогирдлари ҳам ўз сўзини айтишди.
Гюндоганнинг Де Бруйнега узатмасидан сўнг, бельгиялик ярим ҳимоячи жарима майдони ташқарисидан Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол этди. Шу тариқа, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва жамоалар финал йўлланмасини Манчестерда ҳал қиладиган бўлишди.
Қайд этиш мумкин, “Ман Сити” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги жавоб учрашуви, 17 май куни “Этиҳад” ўйингоҳида бўлиб ўтади.
“Реал Мадрид” (Испания) – “Манчестер Сити” (Англия) 1:1
Голлар: 1:0 – 36' Винисиус Жуниор, 1:1 – 67' Де Брюйне.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!