$
12149.55 UZS
8.64
150.44 UZS
1.03
14087.40 UZS
34.3
31° Кечаси 18°

“Зўравонлик катталарнинг онгли танловидир” – Шаҳноза Мирзиёева

10:02 / 24.07.2025

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева болаларга зиён етказган шахслар учун жазо чоралари янада кучайтирилишини айтди.

“Мен кўпинча шу савол устида ўйланаман: катта ёшдаги инсон қайси паллада боладаги инсоний қиёфани кўрмай қолади? Қачон ғазаб ва безовталик зўравонлик учун баҳонага айланади? Бола ҳимоя қилишга “улғайиб етиши” мумкин эмас. Ҳимоя унинг ҳаққи сифатида унинг илк нафасидан бошлаб мавжуд бўлиши шарт. Шарт-шароитларга боғлиқсиз, мутлақ ва кафолатли тарзда”, – деб ёзди у Инстаграмъдаги саҳифасида.

Унинг билдиришича, сўнгги бир неча ойдан буён Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш бўйича изчил ишлар олиб бормоқда. Бугунги кунда мазкур мавзу янги, янада юқори босқичга кўтарилмоқда. Агентлик Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқди.

“Мақсад — болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахслар жазодан четда қолмаслиги, жавобгарлик адолатли ва муқаррар бўлиши, енгиллаштирувчи ҳолатларсиз, мумкин бўлган энг оғир жазо чоралари қўлланилишига эришишдир”, – дейди Шаҳноза Мирзиёева.

Қайд этишича, ҳозирда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакилларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ шакллантирилмоқда. Ушбу гуруҳ қуйидаги аниқ ва амалий ўзгаришлар устида иш бошлаб бўлган:

• болаларга зиён етказган шахслар учун жазо чораларини янада кучайтириш;

• шафқатсизликка йўл қўйганлар учун болалар билан ишлаш ҳуқуқини умрбод тақиқлаш;

• жавобгарликни тезкор ва самарали таъминлаш мақсадида ягона тартибдаги тезкор протоколларни жорий этиш.

“Мен зўравонликни “тасодиф” деб ҳисобламайман. Бу — ҳар доим катталарнинг онгли танловидир. Демак, бунинг муқобили сифатида бошқа бир танлов ҳам бўлиши шарт: уни тўхтатиш танлови. Оқлаш эмас. Муаммога кўз юммаслик танлови”, – деди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.

Ўзбекистонда 38 миллиондан ортиқ аҳолининг ярмидан кўпини болалар ва ёшлар ташкил этади.

2024 йилда Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар қайд этилган:

412 нафар бола жинсий зўравонликдан жабрланган;

1 028 нафар бола жисмоний зўравонликка учраган;

929 нафар бола психологик босимни бошидан кечирган;

14 нафар бола эксплуатация қурбони бўлган;

106 нафар бола катталарнинг қатъий бефарқ муносабатига дуч келган.

2025 йил май ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ ҳамкорлигидаги давра суҳбатида Ўзбекистоннинг болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича Миллий мажбурияти эълон қилинганди.



														
														“Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор!”

“Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор!”

Президент маҳаллаларда тадбиркорлар учун инфратузилма яратиш ҳақида гапирди.
15:24 / 14.10.2025

														
														Сурхондарёда аёлларни пахта теримига мажбуран чиқариш ҳолати тасдиқланди

Сурхондарёда аёлларни пахта теримига мажбуран чиқариш ҳолати тасдиқланди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурхондарё пахта режасини биринчи бўлиб бажарган вилоят бўлгани эди.
15:08 / 14.10.2025

														
														Фарғонадаги “заправка”да Damas ёниб кетди

Фарғонадаги “заправка”да Damas ёниб кетди

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
11:30 / 14.10.2025

														
														Тошкент вилоятида “закладчик”лар қўлга олинди

Тошкент вилоятида “закладчик”лар қўлга олинди

Жиноий шериклар 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
10:20 / 14.10.2025

														
														Ўз хонадонида нарколаборатория ташкил қилган ички ишлар ходими ушланди

Ўз хонадонида нарколаборатория ташкил қилган ички ишлар ходими ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқон…
08:26 / 14.10.2025

														
														14 октябрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

14 октябрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
18:08 / 13.10.2025

														
														ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди

ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди

2025 йил 11 октябрда Тошкентда янги Chery Arrizo 8 Hybrid бизнес-седани — Ўзбекистонда брендни ривожлантиришда янги саҳифа о…
16:53 / 13.10.2025

														
														Президент Рустам Аҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Рустам Аҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев ва бир қатор амалдорлар Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Руста…
16:17 / 13.10.2025

														
														Янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилади

Янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилади

UzAuto Моторс 13 октябрь куни Damas ва Cobalt автомобиллари янгиланган версияси ишлаб чиқарилишини эълон қилди.
14:21 / 13.10.2025

														
														Самарқандда Агроинспексия ходими қўлга олинди

Самарқандда Агроинспексия ходими қўлга олинди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12:16 / 13.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Самарқандда Агроинспексия ходими қўлга олинди

Самарқандда Агроинспексия ходими қўлга олинди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12:16 / 13.10.2025
АҚШда кичик самолёт қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

АҚШда кичик самолёт қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.
08:47 / 13.10.2025
Нетаняху Мисрдаги саммитда қатнашмаслиги маълум бўлди

Нетаняху Мисрдаги саммитда қатнашмаслиги маълум бўлди

Аввалроқ, Фаластин президенти ва Исроил бош вазири Мисрда бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этиши айтилган эди.
18:21 / 13.10.2025
ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди

ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди

2025 йил 11 октябрда Тошкентда янги Chery Arrizo 8 Hybrid бизнес-седани — Ўзбекистонда брендни ривожлантиришда янги саҳифа о…
16:53 / 13.10.2025
Тадбиркорларга замонавий маҳалла бинолари учун солиқ имтиёзлари берилади

Тадбиркорларга замонавий маҳалла бинолари учун солиқ имтиёзлари берилади

Шароитлар яратилгани сабабли жойларда хусусий шериклик асосида мингга яқин замонавий маҳалла бинолари барпо этилди.
15:53 / 14.10.2025
“Гаровдагилар озод қилингач, ХАМАС туннеллари йўқ қилинади” — Исроил мудофаа вазири

“Гаровдагилар озод қилингач, ХАМАС туннеллари йўқ қилинади” — Исроил мудофаа вазири

Операция АҚШ етакчилиги остида амалга оширилади.
10:48 / 13.10.2025
Фабио Каннаваро: “Жаҳон чемпионатигача вақтимиз етарли”

Фабио Каннаваро: “Жаҳон чемпионатигача вақтимиз етарли”

“Афсуски, бугунги ўйинда 9 нафар футболчимиз жароҳат сабаб майдонга чиқа олмади.
09:25 / 14.10.2025
Сурхондарёда аёлларни пахта теримига мажбуран чиқариш ҳолати тасдиқланди

Сурхондарёда аёлларни пахта теримига мажбуран чиқариш ҳолати тасдиқланди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурхондарё пахта режасини биринчи бўлиб бажарган вилоят бўлгани эди.
15:08 / 14.10.2025
Ўз хонадонида нарколаборатория ташкил қилган ички ишлар ходими ушланди

Ўз хонадонида нарколаборатория ташкил қилган ички ишлар ходими ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқон…
08:26 / 14.10.2025
Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли” 1 ноябрдан қайта иш бошлаши кутилмоқда

Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли” 1 ноябрдан қайта иш бошлаши кутилмоқда

Аввал йўналиш 18 октябрдан очилиши режалаштирилган эди, бироқ синовлар давом эттирилмоқда.
15:27 / 13.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!