$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Келгуси йилдан бошлаб автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади

21:11 / 15.11.2021

Куни кеча ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2022 йил учун Давлат Бюджети лойиҳаси ва Бюджетнома киритилди, дея маълум қилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ўз Телеграм каналида.

Қайд этилишича, ушбу ҳужжатларга кўра, фуқароларга мулкий муносабатларни амалга оширишда давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини енгиллаштириш ва мулк ҳуқуқини тўлақонли тасарруф этишга қулай шароитларни яратиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади.

Шунингдек, Молия вазирлигидаги манбаларга кўра, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга киритилиши кутилаётган ўзгартиришга асосан автомобиль олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи, транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъий назар, БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланади (солиштириш учун амалдаги тўлов миқдори БҲМнинг 2 баробари (540 минг) дан 10 баробаригача (2 млн. 700 минг).

Манбанинг таъкидлашича, «2022 йил учун Давлат Бюджети тўғрисида»ги қонунни қабул қилиниши ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш киритиш ортидан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатлари кескин камаяди.

Депутатнинг маълум қилишича, амалдаги тартибга асосан, от кучи 105 бўлган ва ишлаб чиқарилган санаси 3 йилдан кўп бўлмаган «Nexia» автомобилини олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ҳозир ўртача 5 млн. 535 минг сўм харажат талаб қилинаётган бўлса, қонунчиликка юқоридаги ўзгартиришлар киритилгандан сўнг (2022 йил 1 январдан) бу харажатлар тахминан 4 млн. сўмга камайиб, 1 млн. 600 минг атрофида бўлади.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда бир йилда 300 мингдан ортиқ (ишончномалар билан ҳисоблаганда, аслида 700 мингдан ошади) автомобиль олди-сотди шартномалари амалга оширилишини инобатга олсак, кўзда тутилаётган бу ижобий ўзгаришлар натижасида фуқаролар ихтиёрида қўшимча 1,2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ қолдирилади.


Бу ҳам қизиқ

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бў…
08:53 / 06.11.2026
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам миллий кино меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, “Ўзбекфильм” ҳудудида Кин…
16:06 / 07.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!