Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бўлган эркак умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 7 июнь куни содир бўлган. Эркак маст ҳолда хотини яшаган хонадонга келиб, рашк сабабли уни бошига уриш ва бўйнидан бўғиш орқали қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг у икки ярим ёшга тўлмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик қилган ва уни ҳам ўлдирган. Жиноят изларини яшириш мақсадида қизалоқнинг жасадини спорт сумкасига солиб, отасининг уйи ҳовлисидаги ҳожатхонага ташлаб кетган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!