Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактик ойлиги доирасида ЙПХ инспектори Дамас русумли автомобилни ҳужжатларини текшириш учун тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчида ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш учун зарур ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил жарима майдонига жойлаштирилган. Шу вақтда машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро телефонига ЙПХ инспекторини ҳақорат қилган ҳолатни видеога олиб, кейинчалик уни Инстаграм саҳифасига жойлаган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси билан судга юборилган.
Бўстон тумани жиноят ишлари бўйича судининг қарорига кўра, фуқарога 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!