Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республика ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати +17…+28 даража, кечаси эса +5…+15 даража бўлиши прогноз қилинмоқда. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузги ҳарорат +23…+28 даража, кечаси +12…+17 даражани ташкил этади.
Республика бўйлаб шарқдан 7–14 метр/сония тезликда шамол эсиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса қор ёғиши мумкин.
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи мавжуд.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!