Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Лойиҳа 1,4 минг гектар томорқа ерларини сув билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.
Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган ташриф давомида сув таъминоти масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, канални бетонлаштириш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва томорқа ерларига сув етказиб бериш имкониятлари яхшиланади.
Шунингдек, канал бўйида жойлашган тўртта маҳалланинг 25 минг нафар аҳолиси учун янги дам олиш ва сайр масканлари барпо этилади. Ушбу ҳудудлар кеча-ю кундуз фаолият юритиши режалаштирилган.
Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида томорқа ерларининг сув таъминоти яхшиланиб, маҳаллий аҳоли учун янги жамоат ва дам олиш ҳудудлари яратилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!