Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.
Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқич ишга туширилади.
Тошкент шаҳри ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 9 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида - мактаб, боғча, шифохона ва бошқа муассасаларда иситиш тизими ишга туширилади.
Кўп квартирали турар жой биноларига ҳам шу санадан иссиқлик бериш бошланади. Иссиқлик таъминотини улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши кутилмоқда.
Қайд қилинишича, иситиш учун тўлов иссиқлик таъминоти амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади. Уланиш санаси бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!