$
12049.44 UZS
52.23
163.92 UZS
2.4
14024.34 UZS
75.18
31° Кечаси 18°

Украина-Россия инқирози. Тарихдан бугунги кунгача

22:12 / 19.02.2022

Бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг диққат эътибори Россия ва Украина ўртасидаги можарода бўлиб турибди. Кўплаб давлатлар ва оммавий ахборот воситалари икки мамлакат ўртасида юз бериши мумкин бўлган уруш хавфи ҳақида гапирмоқда. Бир томонда Ғарб матбуоти Россия Украина атрофида 190 мингга яқин рус қўшин тўплангани, бу Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европадаги энг катта ҳарбий сафарбарлик эканлигини бот-бот таъкидламоқда.

Россия эса бунга жавобан ўз ҳарбий техника ва аскарларини Украина чегарасидан олиб кетганини иддао қилмоқда. Шу ўринда бир савол туғилади. Можаронинг асил илдизи қаерда? Нима учун бу икки славян давлати ўртасидаги зиддият ипи бу даражада чигаллашиб кетди? Томонлар нимани истамоқда?

Бугунги мақоламизда Россия Украина ўртасидаги зиддиятларнинг бошланиш нуқтасидан тортиб, унинг ривожланиш тарихи ва бугунги ҳолати бўйича сўз юритамиз.

СССРнинг парчаланиши

80-йилларнинг охири, 90-йилларнинг бошига келганда, Совет Иттифоқининг  парчаланиб кетиши аниқ бўлди. СССР раҳбари Михаил Гарбачёв олиб борган “қайта қуриш” сиёсатининг илк йилларидаёқ мамлакат ичида миллатлараро муносабатлар кескинлашди. Шундай бир чигал вазиятда, аниқроғи 1991 йил 24 август куни аҳоли сони ва саноат жиҳатидан Совет Иттифоқида иккинчи ўринда турган Украина ўз мустақиллигини эълон қилди. Фақат унинг мустақиллиги СССР парчаланганидан сўнг тан олинди. Тез орада Россия ва Украина ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилди. Бироқ, кўп вақт ўтмасдан икки давлат айрим масалалар бўйича келиша олмади.

Биринчи – ҳудудий чегарани белгилаш масаласи. Украина ва Россия ўртасида ҳарбий стратегик жиҳатдан ўта муҳим ҳисобланган Қрим яримороли ва Севастополга ким эгалик қилиши масаласида зиддият юзага келди. Россия бу ерларни ўзига қўшиб олмоқчи бўлди. Сабаби, СССР даврида Севастополь тўғридан-тўғри Кремлга бўйсунарди. Бироқ, Украина бунга қаршилик қилди.
Иккинчи – Россия ва Украина СССРнинг Қора денгиздаги флотига ким эгалик қилиш масаласида келиша олмади.
Учинчи – Украина географик жиҳатдан икки цивилизация кесишган нуқта (Украинанинг Ғарби католик цивилизацияси, Шарқи эса православ цивилизацияси ости)да жойлашганди. Мана шу омил юзасидан Шарқий минтақа аҳолиси рус тилига давлат тили мақомини беришни сўради. Ҳатто, Россияга қўшилишни сўраганлар ҳам бўлди.

Бу келишмовчиликлар ўз-ўзидан икки давлат ўртасидаги муаммоларни вужудга келтирди.

Қирим муаммоси

1991 йил 4 сентябрь куни СССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси Қримнинг давлат суверенитети тўғрисидаги декларацияни қабул қилди. 1992 йилнинг май ойида Қрим Олий кенгаши Қрим Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Украина ҳукумати Қримнинг махсус мавқеини тан олишга мажбур бўлди. Шу вақтда Қрим сепаратистлари Россиядан маълум миқдорда сиёсий ёрдам олди. Бу вақтда Россия Федерацияси СССР Олий кенгашининг Қрим вилоятини Украина ССР таркибига ўтказиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб эълон қилди. Россиянинг бу ишлари Ғарб дунёсини ғазаблантирди.

Совет Иттифоқи парчалангач, унинг ядро қуролларининг маълум қисми Украина ҳудудида қолган эди. 1992 йилда Россия бу ракеталарни қайтаришни сўради. Бироқ, Украина буни инкор қилди. Сабаби Россия Қримга даъво қилиб турганди.

Маълумотларга кўра, ўша вақтда Украинада 1240 та ядровий каллак, 133 та “РС-18” русумли стратегик ракета, 46 та “РС-22” русумли тактик ракета, 564 та бомбардимончи самолёт ва 3000 га яқин тактик ядро қуроллари мавжуд бўлган.

1997 йилда Киевда Россия Федерацияси Президенти Борис Ельцин ва Украина Президенти Леонид Кучма ўртасида мавжуд чегаралар дахлсизлиги, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш ва ўз ҳудудидан бир-бирининг хавфсизлигига зарар етказмаган ҳолда фойдаланиш тўғрисида шартнома имзоланди. Шундан сўнг, Россия Қримни Украинанинг бир қисми сифатида тан олди ва Украина ҳудудига ҳеч қачон даъво қилмайдиган бўлди. Бунинг эвазига Украина ўзидаги баллистик ва стратегик ядро ракеталарни Россияга берди.

Қора денгиз флоти бўйича зиддият ҳам ўша йили ўз ечимини қисман топди. Икки мамлакат келишувига кўра, Украина Қора денгиз флоти жойлашган ҳудудни Россияга ижарага берди.

Зарғалдоқ инқилоби

2000 йилда Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар анча ривожланди. 2001 йилда Украина “Катта оға” томонидан ташил этилган Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕврАзЭС)га аъзо бўлди. Бироқ, мамлакатдаги айрим сиёсатчилар Украинанинг бу ташкилотга қўшилишини танқид қилди. Чунки Украинанинг географик жойлашуви уни Ғарб мамлакатлари билан яқинлашишга ундаётган эди.

Украина Бош вазири Виктор Янукович ўз чиқишларида Россия билан ягона иттифоқ тузиш ва рус тилига иккинчи давлат тили мақомини бериш ҳақида гапирди. Бу эса мамлакатдаги Ғарбга интилаётган инсонларнинг ғазабини қўзғатиб юборди.

2004 йилда Украинада президентлик сайлови бўлиб ўтди. Президентликка асосан икки номзод даъвогарлик қилди. Биринчи номзод Россияга яқинлашиш тарафдори бўлган Виктор Янукович, иккинчи эса асосан Европа иттифоқи билан интеграцияни кучайтириш тарафдори Виктор Ющенко эди. Сайловда Янукович ғалаба қозонди. Бироқ, мухолифат етакчиси Виктор Юшенко сайлов натижаларини тан олмади. Оқибатда унинг тарафдорлари мамлакатда норозилик намойишларини бошлаб юборди.

Намойишлар ортидан Украина Олий суди сайлов натижаларини текширишни бошлади. Текширув натижасига кўра, овоз ҳисоблашда қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Шундан сўнг иккинчи тур натижаларини бекор қилинди ва учинчи тур ўтказилди. Бу сафар Юшенко ғалаба қозонади ва мамлакат Президентига айланди. Шундай қилиб, Украинада Ғарб позицияси мустаҳкамланди. Айни шу воқеалардан сўнг Украина Россия ўртасидаги муносабатлар ипи таранглашди.

Қиримнинг Россия томонидан аннексия қилиниши

2010 йилда ўтган Украина Президенти сайловида Виктор Янукович ғалаба қозонди. Табиийки, Россия билан муносабатлар қайта тикланди. Қора денгиз флоти бўйича Харьков шартномаси имзоланиб, унга кўра, ижара муддатини яна йигирма беш йилга узайтириш тўғрисида келишувга эришилди.

Янукович бир томондан Россия, бошқа томондан эса Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни давом эттиришга интилаверди. Бироқ “Катта оға” Януковичга босим ўтказиб, Украинани Европа Иттифоқига киришига қаршилик қилди. Кремлнинг чизган чизиғидан чиқа олмаган Янукович Европа Иттифоқига кириш жараёнини тўхтатди. Бу эса мамлакатда оммавий норозилик намойишларининг бошланиб кетишига сабаб бўлди.

2014 йил Украина Олий Радаси Виктор Януковични президентликдан четлаштирди. У ўзининг ҳаётидан хавфсираб, Россияга жўнаб кетди. Янукович Россиядан туриб, Украинадаги барча сиёсий жараёнлар ноқонуний эканини айтди. Шу тариқа мамлакатда Россияни қўллаб-қувватловчи сиёсий куч маҳв этилди.

Украинадаги сиёсий зиддиятдан фойдаланган Россия янги тузилган ҳукуматни ноқонуний деб топди. 2014 йил 16 март куни Қримда Россияга қўшилиш тўғрисида референдум бўлиб ўтди. Референдум натижасига кўра, овоз берувчиларнинг 95,5 фоизи Россия таркибига қўшилишни ёқлади. АҚШ ва Европа Иттифоқи референдумни ноқонуний деб ҳисоблаб, Россияга иқтисодий санкция эълон қилди. Москва Қрим аҳолисига ўз фуқаролик паспортини берди. Фуқароларни ҳимоя қилиш учун Россия стратегик жиҳатдан жуда муҳим бўлган Қримга қўшин киритиб, уни мамлакат таркибига қўшиб олди. Шу йўл билан Путин Украинадан “қасос олди” десак, нотўғри бўлмайди. Сабаби, НАТО ва Европа Иттифоқига қўшиладиган давлатда ҳудудий низолар бўлмаслиги керак эди.

ДХР ва ЛХР

Украинада бошланган тартибсизликлар ортидан, Россиянинг таъсири кучли бўлган мамлакатнинг жанубий-шарқий ҳудудларида қуролли ҳаракатлар бошланиб кетди. Россия Донецк ва Луганцкдаги рус айирмачиларидан фойдаланди. Улар мамлакатдаги янги ҳукуматни тан олмади. 2014 йил 7 апрель куни Донецк, 27 апрель куни Луганцкда мустақиллик эълон қилинди. 11 май куни ҳар икки янги Республикада референдум ўтказилди. Унда аҳолининг кўпчилик қисми Россияга қўшилишга овоз берди.

2014 йил Украинадаги сайловда Пётр Порошенко ғалаба қозонди. Украина Европа Иттифоқи ва НАТОга қўшилиш учун жадал ҳаракатлар бошлади. Бироқ Украина қанча ҳаракат қилмасин на альянсга, на Евро Иттифоққа аъзо бўлди. Чунки, НАТО сафига қўшилиш учун номзод давлатнинг нафақат қўшнилари, балки мамлакат ичида ҳам ҳудудий можаролари бўлмаслиги керак эди. Пётр Порошенко Ғарб давлатлари билан яқинлашиш йўлидан бориб, Москвага нафрат кўзи билан қаради. Ҳатто, президентлик муддатининг сўнгги йилида Порошенко Россия билан уруш қилиш учун қўшинни жанговар ҳолатга келтирди.

Бугунги ҳолат

2019 йилда Виладимир Зеленский Украина президенти бўлгач, Россия билан муносабатлар бироз юмшади. Бироқ кўп ўтмасдан зиддият иплари яна таранглашди. Ҳар икки томон ҳам ўртадаги келишувни бузди.

2021 йилнинг бошида Украина Бош штаб бошлиғи Руслан Хомчак Қрим ва Донбассда Россия армиясининг 28 та батальони мавжудлиги, яқин орада Москва Қримга қўшимча равишда 25 та батальон жўнатганини, бу ўз навбатида Украина хавфсизлиги учун таҳдид экани ҳақида баёнот берди. Бундан ташқари, ғарб матбуоти ҳам тинимсиз равишда бу масалани ёритиб борди. Украина ҳали НАТО ва Европа Иттифоқига расмий равишда аъзо бўлмаса-да, АҚШ ҳамда Европа мамлакатларининг баъзилари Украинани ҳар томонлама қўлламоқда.

2021 йилнинг 4 декабрь куни АҚШ разведкаси Россия келаси йилнинг бошида катта эҳтимол билан Украинага 175 минг аскар билан ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга кўра, Россия армияси Украина атрофидаги тўртта позицияга жойлашган. Бундан ташқари, Германиянинг “Bild” нашри Россия Украинага ҳужум қилиш учун сценарийлар тайёрлаб қўйгани ҳақида маълумотлар тарқатди.

Москва бунга жавобан Россия ўз қуролли кучларини ўз ҳудудида ва ўз хоҳишига кўра кўчираётганини, унинг ҳаракатлари ҳеч кимга таҳдид солмаслигини ва ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини айтди. Москванинг таъкидлашича, “Россиянинг тажовузкорлиги” ҳақидаги хабарлардан чегара ҳудудларида НАТО кучларини тўплаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.

Россия ўз қўшинларини Белорус билан биргаликда ҳарбий машғулот ўтказиш учун ҳарбий техника ва аскарларини Ғарбга кўчирди. Россиянинг бу ҳаракатлари АҚШ ва Европа мамлакатлари саросимага солиб қўйди. Декабрь ойида Ғарб матбуотида “Россия  Украинага январь ойининг охирида бостириб киради”, деган хабарлар тарқалди.

Жорий йилнинг 11 февраль куни АҚШ Президенти Жо Байден ўз чиқишида, Россиянинг Украинага ҳужум қилиши аниқ эканлигини ва тез орада минтақада вазият издан чиқиб кетишини таъкидлади. Президент Украинада бўлиб турган Америка фуқароларини Россиянинг Украинага ҳужум қилиш таҳдиди боис мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Байден “Россия 16 февраль куни Украинага ҳужумни қилади” деб бонг урди. Бироқ ҳужум бўлмади. Аксинча, 15 февраль куни Россия Мудофаа вазирлиги машғулотлар якунланиб, ҳарбий техникалар ва қўшинларни Украина чегараларидан олиб чиқиш бошланганини эълон қилди. 18 февраль куни АҚШ Президенти Жо Байден ҳали ҳам Россия “яқин бир неча кун ичида” Украинага ҳужум қилишига ишонишини айтди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Луганцк ва Донецкда ўқ овозлари эшитилган ва бу халқаро майдонда тан олинмаган икки давлат расмийлари томнидан Украинанинг уларга қарши таҳдиди сифатида баҳоланган.

Жумладан, 18 феврал куни Луганцк Халқ Республикаси (ЛХР) ва Донецк Халқ Республикаси (ДХР) раҳбарлари Леонид Пасечник ва Денис Пушилин ҳарбий ҳаракатлар хавфи кучайиши муносабати билан аҳолисини Россияга, хусусан, Ростов вилоятига эвакуация қилиш ҳақида эълон қилди. Биринчи навбатда аёллар, болалар ва қариялар эвакуация қилинмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ростов вилоятида қочқинлар учун соғломлаштириш лагерлари, санаторияларда 20 минггача жой тайёрланмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Россия Украинанинг Ғарб билан яқинлашишига қарши. Украина нима бўлса ҳам тезроқ НАТО ва Европа Иттифоқига кирмоқчи.

 

 

 

 

 

 

.


Жаҳон


														
														Эрон денгиз флоти кемаларни душман давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантирди

Эрон денгиз флоти кемаларни душман давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантирди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГC) денгиз флоти савдо кемалари ва нефть танкерларини Ҳормуз бўғозидаги “душман” …
17:56 / 01.06.2026

														
														Трамп сурати туширилган купюралар чиқарилиши мумкин

Трамп сурати туширилган купюралар чиқарилиши мумкин

Аммо АҚШ қонунчилиги тирик шахслар суратини миллий валютада акс эттиришни тақиқлайди.
12:33 / 01.06.2026

														
														Нетаняху САХАЛга Ливандаги ҳарбий амалиётларни янада кенгайтириш бўйича кўрсатма берганини маълум қилди

Нетаняху САХАЛга Ливандаги ҳарбий амалиётларни янада кенгайтириш бўйича кўрсатма берганини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Исроил кучлари кучли мудофаа чизиқларини ёриб ўтган, стратегик аҳамиятга эга ҳудудларни назорат остига…
17:38 / 31.05.2026

														
														Эбола вируси шиддат билан тарқалмоқда

Эбола вируси шиддат билан тарқалмоқда

Ҳар куни касалликка чалинганликда гумон қилинаётган янги ҳолатлар ҳақида хабарлар келмоқда, бироқ юзлаб таҳлил намуналари те…
17:25 / 31.05.2026

														
														Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати Қирғизистон ҳудудида расман фаолиятини бошлади.
09:39 / 25.05.2026

														
														Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Николай Младенов Доналд Трампнинг Ғазо бўйича “Кенг қамровли тинчлик режаси”ни амалга оширишга қаратилган 15 банддан иборат …
17:39 / 22.05.2026

														
														Лавров матбуот анжуманида журналистга танбеҳ берди

Лавров матбуот анжуманида журналистга танбеҳ берди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуот анжумани вақтида унга халақит берган журналистга танбеҳ берди.
17:35 / 15.05.2026

														
														Трампдан кейин Путин ҳам Хитойга бормоқчи

Трампдан кейин Путин ҳам Хитойга бормоқчи

Россия раҳбарининг 20 майга мўлжалланган бир кунлик ташрифи АҚШ президентининг дабдабали ташрифидан сўнг амалга оширилади.
12:27 / 15.05.2026

														
														Си Цзинпин АҚШ ва Хитойни савдо низолари бўйича биргаликда ишлашга чақирди

Си Цзинпин АҚШ ва Хитойни савдо низолари бўйича биргаликда ишлашга чақирди

Кеча 13 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойга ташриф буюрди.
09:51 / 14.05.2026

														
														Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Бундан ташқари, ЛПР таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Шевченкога нисбатан санкциялар қўлланилди.
14:48 / 11.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг «яшил» ислоҳотлари халқаро эътироф этилмоқда

Ўзбекистоннинг «яшил» ислоҳотлари халқаро эътироф этилмоқда

Самарқанддаги Ассамблея доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, ЮНЕП ижрочи директори Ингер Андерсен ҳамда Глобал экологик жамғ…
14:01 / 05.06.2026
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жиддий автофалокатга учради

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жиддий автофалокатга учради

Хабар қилинишича, Владислав Жарковга ЙТҲ оқибатида умуртқа поғонаси синиши, орқа мия шикастланиши, қовурға синиши ва ўпка ла…
13:03 / 03.06.2026
Путин тасвирланган махсус жетон намойиш этилди

Путин тасвирланган махсус жетон намойиш этилди

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Россия президенти Владимир Путин тасвири туширилган кумуш эсдалик жетони тақдим э…
14:07 / 04.06.2026
“Ўзгидромет” сел хавфидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” сел хавфидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” 6–8 июнь кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини х…
17:59 / 05.06.2026
5 июндан ОТМларга қабул бошланди

5 июндан ОТМларга қабул бошланди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланди. Абитуриентлар ҳужжатларини my.uzbmb.uz платформа…
04:48 / 05.06.2026
Россия чегаралари яқинида ядро қуроли пайдо бўлиши мумкин

Россия чегаралари яқинида ядро қуроли пайдо бўлиши мумкин

Литва Вашингтон билан ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш эҳтимолини муҳокама қилмоқда.
14:23 / 04.06.2026
4 минг долларга иш ваъда қилган шахс ушланди

4 минг долларга иш ваъда қилган шахс ушланди

Сурхондарёда 4 минг доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.
17:09 / 07.06.2026
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ишончи янада мустаҳкамланди

Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ишончи янада мустаҳкамланди

Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “Барқарор” (Stable) даражасидан “И…
19:11 / 03.06.2026
Таиланд самолётларида повербанкларга янги қатъий чеклов жорий этилди

Таиланд самолётларида повербанкларга янги қатъий чеклов жорий этилди

Таиланд Фуқаро авиацияси бошқармаси (CAAT) самолёт бортларида повербанклардан фойдаланишни тақиқлади.
02:13 / 06.06.2026
50 йилдан ошган кўп қаватли уйларда қайта режалаштириш тақиқланди

50 йилдан ошган кўп қаватли уйларда қайта режалаштириш тақиқланди

Президент фармонига кўра, фойдаланиш муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда қайта режалаштириш ишларини амалга ошири…
09:04 / 06.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!