Таиланд Фуқаро авиацияси бошқармаси (CAAT) самолёт бортларида повербанклардан фойдаланишни тақиқлади. Энди йўловчилар парвоз вақтида телефон ва бошқа қурилмаларни повербанк орқали қувватлай олмайди.
Янги қоидаларга кўра, повербанклар фақат қўл юкида ташилиши мумкин. Уларни багажга топшириш тақиқланади. Ҳар бир йўловчи ўзи билан кўпи билан иккита батарея олиб чиқиши мумкин.
Мазкур чекловлар литий-ион батареяларнинг қизиб кетиши ва ёнғин хавфи билан боғлиқ ҳодисалардан сўнг жорий этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!