Туризм қўмитаси раиси Азиз Аққулов раҳбарлигида туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда хорижга ва ички саёҳатларга чиқувчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда суғурта тизимининг ўрни, мавжуд механизмларнинг самарадорлиги ҳамда уларни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, туристик суғурта хизматларини рақамлаштириш, онлайн полисларни расмийлаштириш имкониятларини кенгайтириш, туристларга ахборот бериш тизимини яхшилаш ва халқаро стандартларга мос янги механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!