8 февраль, якшанба куни Ўзбекистон ҳудудида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0–5 даража илиқни, кундузи эса 10–15 даража илиқни ташкил этади.
Баъзи ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 7–12 м/с бўлиб, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.
Тошкент шаҳрида якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво ҳарорати 1–3 даража илиқ, кундузи эса 13–15 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!